Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Вазиятнинг кескин кучайиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

Шунингдек, уларга хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органларга хабар берилмагунча ўз жойларини тарк этмасликни қатъий тавсия қилмоқда.

Элчихона фуыаролардан фавқулодда вазиятларда консуллик бўлими телефон рақамлари (+972544851397, 03-672-2466) билан боғланишни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октябрь куни Ғазо ҳудудини назорат қилиб келаётган ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳудудида кенг кўламли уруш ҳаракатларини бошлади. ХАМАС ҳаракати маъмурияти операция Исроилнинг Ал-Ақсo масжидидаги “қизил чизиқлар”ни бир неча бор бузганига жавоб эканини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг