Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорий ўқув йили учун супер-контракт нархлари белгиланди

Жорий ўқув йили учун супер-контракт нархлари белгиланди

2023/2024 ўқув йили учун йўналишлар кесимида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди.

Унда кундузги, сиртқи, масофавий ва кечки таълим учун супер-контракт миқдорлари берилган. Шунингдек, 15 октябрга қадар 100 тўлов қилганда бериладиган 10 фоизлик чегирма ҳам кўрсатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тўловлар 2023/2024 ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг  биринчи ўқув йили учун ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида базавий контракт миқдори 6 млн 412 минг 610 сўмни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг