Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Когондаги аянчли ЙТҲ оқибатида яна бир ўқувчи қиз вафот этди

Когондаги аянчли ЙТҲ оқибатида яна бир ўқувчи қиз вафот этди

Кеча, 18 март куни Бухоро вилояти Когон туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари автоҳалокатга учрагани ва бир нафар ўқувчининг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

«Xabar.uz» манбасининг билдиришича, ўқувчилардан яна бири – мактабнинг  9-синфида таҳсил олиб келган М.Р. (қиз бола) бугун, 19 март куни шифохонада вафот этган. 

Унинг фожиа содир бўлган вақтда оғир тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Манбага кўра, айни пайтда Ю.А. исмли (қиз бола) ўқувчининг ҳам аҳволи оғир.

Қўшимча: таҳририят ЙТҲ сабаб оламдан ўтган ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. Айни пайтда шифохонада қолаётган воқеа иштирокчиларига эса тез кунда соғайиб кетишларини тилайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг