Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лукашенко келди

Лукашенко келди

Бир муддат олдин Белоруснинг расмий нашрларидан бири президент Александр Лукашенконинг Boeing 767 самолётида Орша яқинидаги Болбасово аэродромидан Самарқандга учиб кетгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

Лукашенко Самарқандга етиб келди.

Беларус давлати раҳбари 16 сентябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибидаги йиғилишда нутқ сўзлаши режалаштирилган. Александр Лукашенко Беларуснинг ШҲТ форматидаги ҳамкорлигининг устувор йўналишларини, шу жумладан мамлакатнинг ушбу ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қўшилиш учун илгари берилган аризасини ҳисобга олган ҳолда (ҳозирда Беларус кузатувчи мақомига эга) гапиради. 

Маълумот учун, Беларус июнь ойида ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиб кириш масаласида расман мурожаат қилган.

Мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиши масаласи ШҲТ давлатлари миллий координаторларининг Самарқандда бўлиб ўтадиган йиғилиши кун тартибидан жой олган.

«Беларусни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш учун консенсус бўлишига яхши имкониятлар мавжуд, дейиш мумкин. Бу эса Самарқанд саммитида ушбу давлатни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш процедурасини бошлаш тўғрисидаги давлат раҳбарлари қарорини қабул қилиниши мумкин, дегани. Бироқ, қарор ушбу мамлакатнинг дарҳол ШҲТга аъзо бўлишини англатмайди», – деган эди Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматилла Нуримбетов ушбу масалага тўхталиб.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг