Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Манфаатлар тўқнашувига доир қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Манфаатлар тўқнашувига доир қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Бугун, 1 июнь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда, жумладан, «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди ва якунда сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.

Шунингдек, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган қарорлар  ва тузилган битимлар бекор қилиниши суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши, шунингдек ушбу қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда олинган фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши назарда тутиляпти.

Қуйидагилар учун эса маъмурий жавобгарлик белгиланяпти:

  • давлат органи ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги учун – БҲМнинг уч баравардан беш бараваригача миқдорда жарима (такроран бўлса – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача);
  • мансабдор шахсларининг ушбу вазиятни тартибга солмаганлиги учун – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача миқдорда жарима (такроран бўлса – БҲМнинг ўн баравардан ўн беш бараваригача).

Бунда маъмурий баённома тузиш ваколати ушбу соҳадаги махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига юклатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг