Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонаси қурилишида бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонаси қурилишида бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Қорақалпоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар билан танишувида, жумладан Нукус шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонаси қурилишида йўл қўйилган камомадлар аниқланди.

Хабарда айтилишича, ушбу махсус кутубхона маъмурий биносини янгидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилган қиймати 10,4 млрд сўмлик пудрат ишлари ўрганилганида жами 530,4 млн сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилмаган бўлсада, ҳисоботларга қўшиб ёзиш йўли билан бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

«Ачинарлиси, кутубхонани жиҳозлаш мақсадида ажратилган 2 та «брайл» принтери учун 90 млн. сўм ва 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 млн. сўм маблағлар ҳам ўзлаштириб юборилгани оқибатида кўриш қобилиятида нуқсони бор шахсларни қорақалпоқ тилида зарур адабиёт ва аудио материаллар билан таъминлаш имкони чекланган», – дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг