Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг йил охиригача рус газидан қанча импорт қилиши айтилди

Ўзбекистоннинг йил охиригача рус газидан қанча импорт қилиши айтилди

Қозоғистон жорий йил охиригача Ўзбекистонга 800 миллион куб метрга яқин Россия газини етказиб беришни режалаштиряпти. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.

«Ҳозир биз режимлар қандай кетаётганини кўрамиз, лекин камида 800 миллион куб метрга яқин газ қўшни давлатга етказиб бериш мумкин бўлган ҳажм сифатида кўриляпти», – дейди Саткалиев йил охиригача Россия газининг Ўзбекистонга транзит ҳажми ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришга старт берган эди.

Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш бўйича шартнома 2023 йил июнь ойида «Газпром» раҳбари Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов томонидан имзоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг