Пойтахтда уй-жой ижараси нархи бир йилда 9 фоизга қимматлаган
Январь ойида пойтахтда уй-жой ижарасининг ўртача қиймати 1 кв. метр учун қарийб 8,8 долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9 фоизга юқори.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, ижара нархларининг энг юқори кўрсаткичи пойтахтнинг Миробад, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Мирзо-Улуғбек туманларида сақланмоқда. Бу туманларда ижара нархи 1 кв. метр учун ўрчата 11 доллар атрофида.
Айни пайтда ижара нархларининг ўсиш суръатлари жадаллашуви Олмазор, Юнусобод, Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо-Улуғбек туманларида кўпроқ кузатилиб, ушбу ҳудудларда йиллик ўртача ўсиш қарийб 13 фоизни ташкил этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter