Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Париж олимпиадасида қатнашган спортчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент Париж олимпиадасида қатнашган спортчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Париж олимпиадасида қатнашган спортчи ва мураббийларни мукофотлашга доир Фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда олимпия ҳаракатини янги босқичга кўтариш, аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, хусусан, Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида ҳар томонлама муносиб қатнашиб, юқори натижаларга эришгани, ёш авлодни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар мукофотланди.

 Жумладан:

  • «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан – Хасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов ҳамда Улуғбек Рашитовлар;
  • «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан – Разамбек Жамалов, Диёра Келдиёрова, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Мулложонов ҳамда Абдумалик Халоқовлар;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан – Гуломжон Абдуллаев (эркин кураш), Акбар Жўраев (оғир атлетика), Светлана Осипова (таэквондо) ҳамда Алишер Юсуповлар (дзюдо);
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан –Улуғбек Азизов (дзюдо мураббийси), Нелля Киямова (дзюдо мураббийси) ҳамда Алишер Тўйчиевлар (бокс мураббийси);
  •  «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан – Сакен Полатов (Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари) ва Шерзод Ташматовлар (Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси);
  •  «Дўстлик» ордени билан – Тўлкин Қиличев (Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси), Зиятдинбек Тойгонбаев (бокс мураббийси), Музaффaрбек Туробоев (дзюдо) ҳамда Павел Хан (таэквондо мураббийси); 
  • II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан – Даврон Ғафуров (бокс мураббийси), Фарруҳ Қиличев (бокс мураббийси), Дилшод Мансуров (Тошкент тумани спорт мактаби директори), Фарход Мирзаджанов (оғир атлетика бўйича мураббий) ҳамда Жамшид Худайбергановлар (дзюдо мураббийси) мукофотланди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг