Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурбон Ҳайити кунлари барча ходимлар 5 кун кетма-кет дам олишлари мумкин. Агар...

Қурбон Ҳайити кунлари барча ходимлар 5 кун кетма-кет дам олишлари мумкин. Агар...

Бугун, 19 июнь – душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-куни. Бу Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълум қилди.

Қурбон Ҳайити Зулҳижжанинг 10-куни нишонланишини ҳисобга олсак, жорий йилда ушбу байрам милодий 2023 йилнинг 28 июни, чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Демак, ПФ-270-сон Фармонга ўзгартириш киритилса, барча ходимлар 5 кун кетма-кет дам олишлари мумкин бўлади (28, 29, 30 июнь, 1-2 июль). Буни қуйидагича асослаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сон Фармонига кўра, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 30 июнь — жума қўшимча дам олиш куни.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль — шанба қўшимча дам олиш куни.

Қурбон Ҳайитининг 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келишини ҳисобга олсак, фикримизча ўтган сафаргидек ПФ-270-сон Фармонга яна ўзгартиришлар киритилиб, 29 июнь қўшимча дам олиш деб эълон қилинса керак.

Чунки Рамазон ҳайитининг 1-куни 2023 йилда 21 апрелга тўғри келишини инобатга олган ҳолда аҳолининг ушбу байрамни муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 20 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармон билан ПФ-270-сон Фармонга ўзгартиришлар киритилган эди. Унга кўра, 24 апрель — душанба барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни деб белгиланган эди.

Демак, 29 июнь қўшимча дам олиш деб эълон қилинса, барча ходимлар (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 5 кун кетма-кет дам олишлари мумкин бўлади (28, 29, 30 июнь, 1-2 июль кунлари).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг