Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рашк сабаб хотинини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Рашк сабаб хотинини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

2022 йилнинг ёзида Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида эр аввал рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб урганлиги, бир кун ўтиб эса қайнотасининг уйига бориб турмуш ўртоғи М.Х.ни ошхона пичоғи билан жароҳатлаб ўлдиргани ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Кейинчалик эркакнинг процессуал тартибда ушлангани ва тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилгани айтилган.

Рашк сабаб хотинининг қотилига айланган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ тумани судида судья Дониёр Азимов раислигида кўрилган мазкур жиноий иш айбдорни озодликдан маҳрум қилиш билан тугади.

Маълум бўлишича, эркак Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисми «ж» банди ҳамда 164-модда 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилган ва 19 йилга озодликдан маҳрум қилинган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг