Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик овчига Қизил китобга киритилган ҳайвонни овлашга рухсатнома берилган — вазирлик

Россиялик овчига Қизил китобга киритилган ҳайвонни овлашга рухсатнома берилган — вазирлик

Россиялик овчи Сергей Мазуркевич Сурхондарё вилоятида «Қизил китоб»га киритилган, йўқолиб кетиш хавфида турган морхўр ва архар (тоғ эчкиси турига мансуб ёввойи ҳайвон)ни овлагани ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги расмий маълумот берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаш учун 2022 йилги тасдиқланган квотага мувофиқ Россия Федерацияси фуқароси Мазуркевич С.L.га Сурхондарё вилоятидаги овчилик хўжалиги ҳудудида морхўр эчкисини овлаш учун 2022 йил 23 ноябрда 000085-сонли рухсатнома берилган.

Овчилик ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари инспекцияси назорати остида ов қилиш учун берилган рухсатнома рўйхатга олинган. Ов тугагач, вилоят экология инспекцияси вакили томонидан овланган ҳайвонга далолатнома тузилган.

Маълумот ўрнида, морхўр бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган кенжа тур ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у «Қизил китоб»га киритилган. Ўзбекистонда тахминан 400–450 бош морхўр мавжуд, деб тахмин қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг