Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда 6-қаватдан тушиб кетган қиз вафот этди

Сурхондарёда 6-қаватдан тушиб кетган қиз вафот этди

29 октябрь, сешанба куни соат 21:00 атрофида Сурхондарё вилоятининг Денов туманининг «Буюк Келажак» маҳалласида аянчли воқеа содир бўлди. Унда ушбу маҳаллада жойлашган 16 қаватли уйнинг 13-қаватида яшаб келган оиланинг 17 ёшли қизи 6-қаватдан тушиб кетиб, олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Маҳалла раисининг «Замон» ахборот дастурига айтишича, марҳума оиланинг тўнғич фарзанди бўлган. У мактабда ҳам яхши хулқли ва аъло баҳоларга ўқиган ўқувчилар қаторида бўлган.

«Воқеа содир бўлган вақтда профилактика инспектори билан маҳалла биносида эдик, шовқин эшитдик. Марҳум оиланинг тўнғич фарзанди эди. Уни мактабда ҳам, маҳаллада ҳам ҳурмат қилишарди. Қизнинг оиласида ҳам жанжал бўлмаган, намунали оила эди», – дейди маҳалла раиси.

Воқеа юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг