Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент–Чорвоқ йўлининг айрим қисмларида тезлик 80 км/соатга туширилади

Тошкент–Чорвоқ йўлининг айрим қисмларида тезлик 80 км/соатга туширилади

Йўл-транспорт ҳодисалари кўпайгани сабаб Тошкент–Чорвоқ автомобиль йўлининг айрим участкаларда рухсат этилган тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатгача пасайтирилди. Тегишли қарорни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши қабул қилди.

Чекловлар 4Р-12 йўлининг аҳоли пунктларидан ташқари жойлашган Юқори Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманларидаги бир қатор километражларда жорий этилди.

Маълумот учун, Тошкент вилоятидаги давлат аҳамиятига молиқ D 012 «Бектемир ш.-Чирчиқ ш.-Ғазалкент ш.-Чорбоғ қўрғони» автомобил йўлининг 19-74 километрлари оралиғида белгиланган тезликка амал қилмаслик оқибатида 2025 йилда жами 63 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Натижада 15 нафар фуқаро вафот этган ва 50 нафар фуқаролар тан жароҳати олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг