Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда аҳолини ташийдиган «осма такси»лар йўлга қўйилади (фото)

Тошкентда аҳолини ташийдиган «осма такси»лар йўлга қўйилади (фото)

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация Хитойнинг Шенчжен шаҳрида «Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd» компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда хитой компаниясининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бўйича директори Бей Кю корхона айни пайтда Швейцария сифатининг фундаментал тамойиллари асосида шаҳар мобиллигини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Ш.Умурзаков ҳам Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар, жумладан, «яшил» жамоат транспортини ривожлантириш дастурлари ҳақида гапириб берди.

Бей Кю ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини ва Тошкент томонининг ушбу йўналишдаги барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича «Тошкент инвест компанияси» АЖ ва «Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd» компанияси ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди.

Мазкур шартномада назарда тутилган лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлиб, жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари хитой компанияси лойиҳа офисига юборилади. Компания, ўз навбатида, унинг хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилишини ва операцион бошқарувини таъминлайди.

Маълумот учун, Хитойнинг ушбу компанияси Швейцариянинг «Bartholet Maschinenbau AG» компанияси билан биргаликда қўшма корхона бўлиб, канат йўллари, истироҳат боғлари, машинасозлик ва ёритиш ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг