Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Миллий чолғуларни ишлаб чиқариш созгарлар шаҳарчаси қурилади – Лойиҳа

Тошкентда Миллий чолғуларни ишлаб чиқариш созгарлар шаҳарчаси қурилади – Лойиҳа

Тошкент шаҳрида  Миллий чолғуларни ишлаб чиқариш созгарлар шаҳарчаси ташкил этилади. Бу ҳақдаги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, созгарлар шаҳарчасини барпо этиш учун Тошкент шаҳридан 2 гектар ер майдони ажратилади.

Шунингдек, Молия вазирлиги 2023 йил 1 февралга қадар созгарлар шаҳарчасини барпо этиш, жумладан, миллий чолғулар музейи, «Ҳунарманд» уюшмаси субъектлари (аъзолари) сифатида рўйхатдан ўтган 20 та уста-ҳунармандларнинг ҳар бирига алоҳида миллий мусиқа чолғуларини ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган бино иншоотларни, хусусан, мусиқа чолғуларини ишлаб чиқариш цехлари, қуритиш хоналари, омбор хоналари ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш учун дўконлар, бундан ташқари «Ҳунарманд» уюшмаси субъектлари (аъзолари)  сифатида рўйхатдан ўтган уста-ҳунармандлар учун яшаш хонадонларини қуриш, жиҳозлаш ҳамда созгарлар шаҳарчаси атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида республика бюджетидан Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига 65 млрд сўм маблағ ажратилишини таъминлайди.

Бунда, Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига созгарлар шаҳарчасини барпо этиш учун ажратиладиган маблағлар буюртмачига белгиланган тартибда ўтказиб берилади.

Қайд этилишича, ушбу ҳужжатдан:

  • созгарлар шаҳарчасидаяратилган илмий ихтироларни амалиётда қўллаш ва ижрочилар орасида оммалаштириш ишларини тарғибот қилиш;
  • халқ мусиқа маданиятининг ҳар томонлама ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш;
  • созгарлар шаҳарчасидамиллий чолғулар музейини ташкил этиш ва юртимиз аҳолиси ҳамда чет эллик меҳмонларни жалб қилиш ишларини амалга ошириш;
  • миллий мусиқа чолғулари ясаш бўйича созгарлик санъати мактабини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
  • миллий мусиқа чолғулари ясовчи уста-ҳунармандлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ва шу йўналишдаги усталарнинг янги авлодини тарбиялаш;
  • Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим муассасалари, ижодий жамоалар эҳтиёжларига кўра уларни юқори сифатли мусиқа чолғулари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси ҳамда миллий чолғулар ишлаб чиқарувчи созгар уста-ҳунармандлар иштирокида ҳар чоракда бир мартадан кооперацион савдоларни ташкил қилишга кўмаклашиш каби мақсадлар кўзланмоқда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг