Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Умра» зиёратини ташкил қилишга рухсат олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди

«Умра» зиёратини ташкил қилишга рухсат олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди

Дин ишлари бўйича қўмита «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ 12 та талабгорлар танлов ғолиби деб топилганини маълум ыилди.

Айни вақтда Умра зиёрати учун лицензияга эга 12 та тур фирманинг рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

Қўмита, ўз навбатида, лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш ҳам таъқиқланишини билдирган.

Шунингдек, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгилангани эслатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 9 октябрдаги Ҳукумат қарори билан  «Умра» тадбирларини ташкил этувчилар 1 миллион доллар маблағни «Зиёрат жамғармаси»га захира қилиб қўйишлари, шунингдек, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш, турфирма штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот, вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик ҳамда ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик каби талаблар белгиланган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг