Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси «Ўзбекистон» серияли электровозларни модернизация қилади

Хитой компанияси «Ўзбекистон» серияли электровозларни модернизация қилади

Жорий йил 15 август куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитойнинг «CRRC Zhuzhou Locomotive» компанияси президенти Ван Сиаолин бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда юк ва йўловчи поездларини ҳамда эҳтиёт қисмларини сотиб олиш ва Ўзбекистонга етказиб бериш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Муҳокамалар якунида Ўзбекистон ва Хитой компаниялари ўртасида локомотив паркини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича шартнома имзоланди. Қайд этилишича, ушбу шартнома Ш.Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи чоғида давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ тузилган.

Келишувга кўра, Хитой компанияси мамлакат темир йўлларида қўлланилаётган «Ўзбекистон» серияли 12 та электровозни модернизация қилади, шунингдек, 38 та юк ва йўловчи электровозлари, тепловозлар ва манёвр локомотивларини 2034 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан етказиб беради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг