Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг баланд кўприк қурилди

Дунёдаги энг баланд кўприк қурилди

Фото: Getty Images

Хитойнинг Гуйчжоу музофотида дунёдаги энг баланд кўприк тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Хуацзян дарасини кесиб ўтувчи кўприк йўлга кетадиган вақтни 2 соатдан 2 дақиқагача қисқартиради. Уч йилу тўққиз ойда қуриб битказилган кўприкка 2 млрд юан (тахминан $280 млн) сарфланди.

Янги кўприкнинг пойдеворидан то Бэйпанцзян дарёси устидан ўтган қисмигача — 625 метр ёки Сан-Францискодаги машҳур «Олтин дарвоза» кўпригидан деярли тўққиз баравар баланд. Асосий қисми — 1420 метр, қўшимча қисми билан қўшилиб жами 2890 метрни ташкил этувчи ушбу иншоот тоғли ҳудудда пўлат фермалардан қурилган дунёдаги энг катта осма кўприкка айланди.

Кўприксозлиги билан танилган Гуйчжоуда бунгача ҳам дунёдаги энг баланд икки кўприк бунёд этилганди. Музофотда жами ҳисоблаганда 30 мингдан ортиқ кўприк бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг