Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Январь ойида инфляцияни кўпроқ тиббиёт ходимлари ҳис қилган – МБ

Январь ойида инфляцияни кўпроқ тиббиёт ходимлари ҳис қилган – МБ

Январь ойи якунларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз сақланиб қолиб, 14,7 фоизни қайд этди.

Марказий банк ахборотномасида қайд этилишича, инфляция даражасининг юқори кўрсаткичи Сирдарё вилоятида, нисбатан паст инфляция даражаси эса Навоий вилоятида сезилган.

Бунда, асосан даромадсиз ҳамда даромадлари 5 млн сўмдан юқори бўлган аҳоли инфляция даражаси нисбатан юқори сезган.

Декабрь-январь ойларида аҳоли томонидан нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар сирасига эса, жумладан, гўшт ва сут, электр ва табиий газ ҳамда бензин ва ёқилғи кабилар кирган.

Шунингдек, аҳоли томонидан юқори сезилган инфляция даражаси давлат ташкилоти ва тиббиёт соҳалари вакиллари томонидан билдирилган бўлса, нисбатан паст сезилган инфляция даражаси маиший хизмат соҳаси вакиллари томонидан қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг