Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугуноқ ҳаракатни бошланг: инсулт ва инфарктдан узоқ бўлинг

Бугуноқ ҳаракатни бошланг: инсулт ва инфарктдан узоқ бўлинг

Видеодан кадр

Маълумотларга кўра, бугун дунёда қайд этилаётган ўлим ва ногиронлик ҳолатларининг катта қисми инфаркт ҳамда инсулт касалликлари ва уларнинг асоратлари ҳиссасига тўғри келади.

Кўпинча бу касалликлар сездирмай бошланади. Айниқса, ортиқча вазн, камҳаракатлик, нотўғри овқатланиш ва зарарли одатлар (чекиш, алкогол) инфаркт ҳамда инсулт хавфини бир неча баробар оширади.

Аммо бунинг олдини олиш мумкин. Кунига 30 дақиқа жисмоний ҳаракат, соғлом овқатланиш ва мунтазам тиббий текширув юрагингизни дарддан ҳимоя қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ҳамкорлигида тайёрланган видеоролик сизни сергакликка чорласа, ажаб эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг