Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорин дам бўлиб, оғизда аччиқ таъм ёки сабабсиз чарчоқ кузатиляптими? Сабабини бошқа жойдан эмас, ўт пуфагидан изланг

Қорин дам бўлиб, оғизда аччиқ таъм ёки сабабсиз чарчоқ кузатиляптими? Сабабини бошқа жойдан эмас, ўт пуфагидан изланг

Организмда ҳазм жараёни, ёғларни парчалаш ва зарарли моддаларни чиқаришда ўт қопи ҳамда ўт йўллари муҳим ўрин тутади. Агар бу тизимда муаммо бошланса, инсон танаси турли белгилар орқали огоҳлантира бошлайди. Афсуски, кўпчилик бу аломатларни оддий чарчоқ ёки овқат ҳазм бўлмаслиги деб ўйлайди.

Ўт йўлида муаммо борлигини билдирувчи энг муҳим 15 та белги:

1. Қабзият ва ич кетиш навбатма-навбат кузатилиши ўт суюқлиги етарли ишламаётганидан дарак бўлиши мумкин.

2. Тез-тез қорин шишиши, газ тўпланиши ҳазм жараёни издан чиққанини кўрсатади.

3. Эрталаб оғизда аччиқ ёки нордон таъм бўлса, бу ўт суюқлиги қайтиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

4. Сабабсиз йўтал, ьаъзан рефлюкс туфайли бўғиз безовта бўлиб, қуруқ йўтал пайдо бўлади.

5. Жиғилдон қайнаши. Кўпчилик буни фақат ошқозон билан боғлайди, аммо ўт йўли муаммоси ҳам сабаб бўлиши мумкин.

6. Кўз оқининг сариқлашиши. Бу билирубин кўпайганидан ва жигар-ўт тизимида жиддий муаммо борлигидан дарак беради.

7. Танада сабабсиз қичишиш баъзан қонда зарарли моддалар кўпайганида кузатилади.

8. Қуруқ тери, товон ёрилиши. Ёғда эрувчи витаминлар сўрилмаса, тери қуруқлашади.

9. Тўқ сариқ ёки жигарранг сийдик ҳам хавфли белги бўлиши мумкин.

10. Нажаснинг жуда оч ёки ғайритабиий тўқ рангли бўлиши ўт чиқиши бузилганини кўрсатади.

11. Доимий чарчоқ — одам ухласа ҳам чарчоқ кетмаса, жигар ва ўт тизими текширилиши керак.

12. Хотира пасайиши. Диққат жамлаш қийинлашиши ва бош оғирлашиши ҳам кузатилиши мумкин.

13. Оғиздан ёқимсиз ҳид. Ҳазм тизими бузилганда нафас ҳиди ўзгаради.

14. Соч тўкилиши. Витамин етишмовчилиги фонида соч ва тирноқ заифлашади.

15. Аёллардаги гормонал муаммолар. Ойлик цикл бузилиши, гормонал номутаносиблик ҳам жигар ва ўт билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ўт йўли муаммолари ўз вақтида даволанмаса жигарга ортиқча юк тушади, ҳазм тизими касалликлари кучаяди, иммунитет пасаяди, турли аллергик касалликлар кўпайиши мумкин ва аёлларда гормонал муаммолар ортиши эҳтимоли бор.

Агар юқоридаги белгилар тез-тез кузатилса зудлик билан гастроэнтерологга мурожаат қилинг, УЗИ текширувидан ўтинг, ёғли ва қовурилган овқатлар истеъмолини камайтиринг. Кун давомида кўпроқ сув ичишни ва вазнингизни назорат қилиб туришни канда қилманг, ҳаракатни кўпайтиринг.

Биз танамиздаги кўп белгиларни оддий чарчоқ деб ўйлаб юраверамиз. Аслида эса организмимиз ёрдам сўраётган бўлиши мумкин. Унутманг, ўт йўлидаги муаммони эрта аниқлаш жиддий касалликларнинг олдини олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг