Қорин дам бўлиб, оғизда аччиқ таъм ёки сабабсиз чарчоқ кузатиляптими? Сабабини бошқа жойдан эмас, ўт пуфагидан изланг
Организмда ҳазм жараёни, ёғларни парчалаш ва зарарли моддаларни чиқаришда ўт қопи ҳамда ўт йўллари муҳим ўрин тутади. Агар бу тизимда муаммо бошланса, инсон танаси турли белгилар орқали огоҳлантира бошлайди. Афсуски, кўпчилик бу аломатларни оддий чарчоқ ёки овқат ҳазм бўлмаслиги деб ўйлайди.
Ўт йўлида муаммо борлигини билдирувчи энг муҳим 15 та белги:
1. Қабзият ва ич кетиш навбатма-навбат кузатилиши ўт суюқлиги етарли ишламаётганидан дарак бўлиши мумкин.
2. Тез-тез қорин шишиши, газ тўпланиши ҳазм жараёни издан чиққанини кўрсатади.
3. Оғизда аччиқ таъм. Айниқса эрталаб оғизда аччиқ ёки нордон таъм бўлса, бу ўт суюқлиги қайтиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
4. Сабабсиз йўтал. Баъзан рефлюкс туфайли бўғиз безовта бўлиб, қуруқ йўтал пайдо бўлади.
5. Жиғилдон қайнаши. Кўпчилик буни фақат ошқозон билан боғлайди, аммо ўт йўли муаммоси ҳам сабаб бўлиши мумкин.
6. Кўз оқининг сариқлашиши. Бу билирубин кўпайганидан ва жигар-ўт тизимида жиддий муаммо борлигидан дарак беради.
7. Танада сабабсиз қичишиш баъзан қонда зарарли моддалар кўпайганида кузатилади.
8. Қуруқ тери, товон ёрилиши. Ёғда эрувчи витаминлар сўрилмаса, тери қуруқлашади.
9. Тўқ сариқ ёки жигарранг сийдик ҳам хавфли белги бўлиши мумкин.
10. Нажас рангининг жуда оч ёки ғайритабиий тўқ рангли бўлиши ўт чиқиши бузилганини кўрсатади.
11. Доимий чарчоқ. Одам ухласа ҳам чарчоқ кетмаса, жигар ва ўт тизими текширилиши керак.
12. Хотира пасайиши. Диққат жамлаш қийинлашиши ва бош оғирлашиши ҳам кузатилиши мумкин.
13. Оғиздан ёқимсиз ҳид келиши. Ҳазм тизими бузилганда нафас ҳиди ўзгаради.
14. Соч тўкилиши. Витамин етишмовчилиги фонида соч ва тирноқ заифлашади.
15. Аёлларда гормонал муаммолар. Ойлик цикл бузилиши, гормонал номутаносиблик ҳам жигар ва ўт билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ўт йўли муаммолари ўз вақтида даволанмаса жигарга ортиқча юк тушади, ҳазм тизими касалликлари кучаяди, иммунитет пасаяди, турли аллергик касалликлар кўпайиши мумкин ва аёлларда гормонал муаммолар ортиши эҳтимоли бор.
Агар юқоридаги белгилар тез-тез кузатилса гастроэнтерологга мурожаат қилишни кечиктирманг, УЗИ текширувидан ўтинг, ёғли ва қовурилган овқатларни камайтиринг, кўпроқ сув ичишга одатланинг ва вазнингизни назорат қилиб боринг.
Биз танамиздаги кўп белгиларни оддий чарчоқ деб ўйлаб юраверамиз. Аслида эса организм ёрдам сўраётган бўлиши мумкин. Ўт йўлидаги муаммони эрта аниқлаш жиддий касалликларнинг олдини олади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter