Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

122 ёшли аёл узоқ умр кўришининг сирини айтди (Видео)

122 ёшли аёл узоқ умр кўришининг сирини айтди (Видео)

Фото: «Newsflare.com»

Филиппиннинг Кабанкалан шаҳрида истиқомат қилувчи 122 ёшли аёл узоқ умр сирлари билан ўртоқлашди, деб ёзади «Newsflare».

Ҳужжатларга кўра, Франциска Сусано 1897 йил 11 сентябрь куни дунёга келган. Айни вақтда Филиппин ҳукумати унинг ёшини текширяпти. Агар аёл ҳақиқатан ҳам XIX асрда туғилгани тасдиқланса, дунёдаги энг кекса аёл деб тан олинади.

Ўтмишда Сусано фермада ишлаган, унинг 14 та фарзанди бўлган. Унинг айтишича, узоқ умр кўришига бутун умр янги сабзавот истеъмол қилиши ҳамда лаб гармошкасини чалиши сабаб бўлган — у ҳозир ҳам ҳар куни эрталаб уйғонган заҳоти лаб гармошкасини чалишни канда қилмайди. Момо қовоқча, бақлажон ва илдизмеваларни, шунингдек, асални ёқтиради.

Япониянинг Фукуока шаҳрида истиқомат қилувчи 117 ёшли Канэ Танака дунёдаги энг кекса аёл деб расман тан олинган. У 1903 йил 2 январда туғилган. Буни кўплаб ҳужжатлар тасдиқлайди.

Узоқ умр кўриш бўйича умумэътироф этилган рекорд 1997 йилда 122 йил ва 164 кунлик ёшида вафот этган франциялик Жанна Кальманга тегишли. Тадқиқотчилар унинг ёшига шубҳа билан қарашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг