Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳаммасининг ортида Путин турибди» — қўлга олинган журналист ҳақида

«Ҳаммасининг ортида Путин турибди» — қўлга олинган журналист ҳақида

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков бугун ўтказилган брифингда Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Эван Гершковичнинг ҳибсга олинишини шахсан бошқаргани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Бу ҳақда маълумот Bloomberg агентлиги томонидан тарқатилганди.

«Йўқ, бу президентнинг ваколати эмас, махсус хизматлар бу ишни қилмоқда, улар ўз ишларини қиляпти. Яна бир бор эслатиб ўтаманки, журналист жиноят устида қўлга олинган», — дея тушунтирган Песков.

Аммо Ғарб ОАВига кўра, журналистнинг қўлга олиниши ортида шахсан Россия президенти ҳам турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Эван Гершковичнинг қўлга олинишини АҚШ президенти Жо Байден «ноқонуний» дея атаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг