Трамп Зеленскийни Путин деб адаштириб юборди
АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО саммити доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида уни Россия президенти Владимир Путин деб адаштириб юборди.
Ҳодиса журналистлар билан мулоқот вақтида юз берган. Трамп Зеленскийга ишора қилиб, оммавий ахборот воситалари вакилларига «Президент Путинга савол берсангиз бўлади», деди. Журналистлардан бири унинг хатосини тўғрилаганидан сўнг, йиғилганлар кулди. Зеленский эса бу ҳолатга табассум билан муносабат билдирди.
Бу Трампнинг тадбир давомидаги ягона тилдаги хатоси бўлмади. У «Patriot» ҳаво мудофаа тизимлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Японияни ҳам янглишиб «Ислом Республикаси» деб атади.
Трамп аввал ҳам шунга ўхшаш адашишлари билан эътиборга тушган. Аввалроқ у Украина ҳарбий-денгиз кучлари ҳақида гапирар экан, амалда Эронга тегишли маълумотларни Украинага нисбатан қўллаб юборган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter