Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Ўзбек дипломатияси эстафетаси узилмади

Ўзбек дипломатияси эстафетаси узилмади

Бугунги фармон билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга вақтинча Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди.

Владимир Норов Ўзбекистон тарихида Абдулазиз Комиловдан сўнг энг кўп муддат ташқи ишлар вазири бўлган инсон. У 2006-2010 йилларда салкам 5 йил ТИВ раҳбари бўлган. Умуман олганда Норов ўзбек дипломатияси мактабида катта ўрин тутади, кўплаб дипломатларнинг устози.

Уни халқаро майдонда ҳам яхши билишади. Жумладан, узоқ йиллар Германия, Швейцария, Польша, Бенилюкс давлатлари, Европа иттифоқи ва НАТОда Ўзбекистоннинг элчиси бўлиб ишлаган. Бундан ташқари 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби лавозимини бажарди.

Карьераси давомида Норов президент маслаҳатчиси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Соғлиғи ёмонлашгани маълум қилинган Абдулазиз Комиловнинг ўрнига ҳозирча в.б. мақомида бўлса-да катта тажрибага эга Владимир Норовнинг тайинлангани ўзбек дипломатияси мактабининг эстафетаси узилмаганини кўрсатади ва бу умуман олганда яхши сигнал. Ва бу сўнгги кунларда ТИВ атрофидаги миш-мишларга ҳам жавоб тарзида янграганга ўхшайди.

Ҳар не бўлганда ҳам, бугунги таҳликали ва турли босимларга тўла халқаро сиёсат даврида Владимир Норовга омадлар тилаймиз. Умид қиламизки, Ўзбекистон ташқи сиёсати доимо прагматик ва тинчликсевар бўлиб қолади ҳамда кун сайин қатъиятли ва принципли бўлиб бораверади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг