Трампга Гренландия бўйича янги таклиф берилди
НАТО Бош котиби Марк Рютте АҚШ президенти Дональд Трампга Гренландия атрофидаги можарони юмшатиш учун Дания билан янги келишув тузиш таклифини билдирган. Бу ҳақда CNN Европа дипломатик манбасига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, АҚШ ва Дания 1951 йилда имзоланган Гренландияни ҳимоя қилишга оид келишувни қайта кўриб чиқиш орқали можародан қочиши мумкин. Ушбу ҳужжат Гренландияни қўшма тарзда мудофаа қилишни ҳамда АҚШнинг орол ҳудудида ҳарбий базалар жойлаштиришини назарда тутади.
CNN’нинг маълум қилишича, Марк Рютте мазкур масалани расмий эмас, балки ёпиқ мулоқотлар доирасида кўтарган. Янги келишув вариантига Гренландияда Хитой инвестицияларини қатъий чеклаш ёки тақиқлаш бўйича аниқ кафолатлар киритилиши мумкин.
НАТО Бош котибининг мақсади – АҚШ ва Дания ўртасида очиқ зиддият келиб чиқишининг олдини олиш ва Гренландия атрофидаги геосиёсий кескинликни пасайтириш экани таъкидланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter