Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик амалдор Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олиш ҳақида иддао қилди

Россиялик амалдор Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олиш ҳақида иддао қилди

Россиялик пропагандачи-амалдор Захар Прилепин очиқсасига босқинчилик ғоясини илгари сурди.

У собиқ СССР ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олишни ва унинг аҳолисига рус тилини ўргатишни таклиф қилди. Гўёки муҳожирлар муаммосини шундай ҳал қилишга чақирган.

Ёзувчи Москвада матбуот анжумани ўтказиб, келажак режалари ҳақида гапирган.

Сўнг, демографиядаги муаммолар ва мигрантлар билан можароларга тўхталиб, бу муаммоларни ҳал қилиш учун руслар кўпроқ бола туғиши кераклигини уқтиради. «Руслар қанча кўп бўлса, четдан келган одамлар ўзини нотўғри тутиши билан боғлиқ муаммолар камроқ бўлади», дейди у.

«Бизга келган муҳожирларга бу ерда эмас, балки Ўзбекистоннинг ўзида рус тилини ўргатиш учун уларни қўшиб олиш зарур», дейди босқинчилик ғоясини илгари сурган пропагандачи.

«Мен ҳазиллашаётганим йўқ», дея қўшимча қилган у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг