Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ, Россия ва Хитой етакчилари Шэнчжэнда учрашади

АҚШ, Россия ва Хитой етакчилари Шэнчжэнда учрашади

АҚШ президенти Доналд Трамп, Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин 19 ноябр куни Хитойнинг Шэнчжэн шаҳрида учрашади. Бу уч давлат раҳбарларининг илк уч томонлама саммити бўлади.

AFP’нинг Оқ уй матбуот котиби Оливия Уэйлсга таяниб хабар беришича, учрашув Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АТЭС) саммити доирасида ўтказилади.

Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири ядровий қуролларни қисқартириш бўлади. Шунингдек, етакчилар Эрондаги уруш билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Бироқ Украинадаги уруш уч томонлама учрашув кун тартибига киритилмаган. АҚШ маъмурияти вакилининг таъкидлашича, Вашингтон Россия ва Украина билан бу масала бўйича алоҳида музокаралар олиб бормоқда, Хитой эса ушбу жараёнда иштирок этмаяпти.

Associated Press маълумотига кўра, учрашувдан ҳозирча аниқ келишувлар эълон қилиниши кутилмаяпти. АҚШ томони уни ядровий қуролсизланиш бўйича келгусидаги музокараларга асос яратиш имконияти сифатида баҳоламоқда.

Шунингдек, Трампнинг Си Цзинпин билан алоҳида икки томонлама музокараси режалаштирилган. Путин билан эса алоҳида учрашув ўтказиш кўзда тутилмаган.

Уч давлат раҳбарининг бир музокара столи атрофида тўпланиши халқаро дипломатияда муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Айни пайтда учрашув қандай амалий натижалар бериши номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг