Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда ичимлик суви нархи оширилди

Хоразмда ичимлик суви нархи оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши томонидан 2021 йил 29 мартдаги 25-113-сонли қарорига асосан ичимлик ва оқова сув хизматларининг янги тарифлари тасдиқланди.

Унга кўра 2021 йил 18 апрелдан бошлаб аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган тариф нархи:

  • 1 м3 ичимлик сув – 1 500 сўм

  • 1 м3 оқава сув қабул хизмати – 800 сўм

Бюджет ва улгуржи ташкилотлар белгиланган тариф нархи:

  • 1 м3 ичимлик сув – 3507 сўм 50 тийин

  • 1 м3 оқава сув қабул хизмати – 1495 сўм

Техник сув аҳолига – 550 сўм; улгуржи истеъмолчиларга – 632 сўм 50 тийин.

Тарифлар қўшимча қиймат солиғи билан кўрсатилган.

Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 5 апрелдаги қарорига асосан ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларига қўшимча махсус устама ҳақ миқдори 50 сўм қилиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг