Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

8 августда Оқ уйда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланади — Трамп

8 августда Оқ уйда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланади — Трамп

Фото: JAM-news.net

АҚШ президенти Доналд Трамп 8 август куни Оқ уйда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишини маълум қилди.

«Эртага Оқ уйда бўлиб ўтадиган Тарихий тинчлик саммитида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашувни интиқлик билан кутяпман. Бу икки миллат ўртасида узоқ йиллар давом этган уруш минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Урушга чек қўйишга уринган кўплаб етакчилар муваффақиятсизликка учради, аммо «ТРАМП» сабабли бунга нуқта қўйилади.

Маъмуриятим иккала томон билан анчадан бери мулоқот қилиб келади. Эртага Оқ уйга Президент Алиев ва Бош вазир Пашинян менинг иштирокимда тинчлик шартномасини тантанали равишда имзолаш учун ташриф буюришади. Қўшма Штатлар ҳам икки давлат билан Жанубий Кавказ минтақасининг салоҳиятини тўлиқ очиш, иқтисодий имкониятларни биргаликда ривожлантириш учун икки томонлама шартномалар имзолайди.

Мен бу мард етакчилар Арманистон ва Озарбайжоннинг буюк халқлари учун тўғри танлов қилаётганидан жуда фахрланаман. Бу Арманистон, Озарбайжон, АҚШ ва ЖАҲОН учун тарихий кун бўлади. Кўришгунча!», деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг