Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўшиқчи Наргиз Зокирова Россиядан Ўзбекистонга келди

Қўшиқчи Наргиз Зокирова Россиядан Ўзбекистонга келди

Узоқ йиллардан бери Россияда яшаб юрган қўшиқчи Наргиз Зокирова рус-украин низоси ортидан Ўзбекистонга келган. У бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.

Хонанда бир муддат алоқага чиқмаган, тармоқларда ҳам кўринмай қолгани айтилган. Кейин маълум бўлишича, у Тошкентдаги ўзи туғилган маҳаллага борган. Ҳозир оиласи билан ўша ерда яшамоқда.

Наргиз Зокирова таниқли ўзбек бастакори Ботир Зокиров ва қўшиқчи Фаррух Зокировнинг жияни ҳисобланади. Наргизнинг онаси Луиза Зокирова ҳам ўтган асрда машҳур қўшиқчи бўлган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг