Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда маст фуқаро ЙПХ ходимини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Қашқадарёда маст фуқаро ЙПХ ходимини пичоқлаб ўлдириб қўйди

8 июл, душанба куни соат 19:00 ларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори Э.П томонидан ҳайдовчи С.Б. бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, текширилганда фуқаро С.Б. қонуний талабларга бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, катта инспектор Э.П.нинг қорин соҳасига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан катта инспектор Э.П. Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан 9 июл куни Кўкдала туман прокуратураси томонидан фуқаро Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Кўкдала туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг