100 га яқин ўзбекистонликда коронавирус аниқланди
![100 га яқин ўзбекистонликда коронавирус аниқланди](https://xabar.uz/static/crop/2/4/920__95_2454397467.png)
Кеча, 18 ноябрь жума куни Ўзбекистонда 92 нафар фуқарода коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
2022 йил 18 ноябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
- 3 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 2 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 10 нафари Тошкент вилоятида,
71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Қайд этиш жоизки, COVID-19 билан касалланганлар сони кетма-кет тўртинчи кун ортиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter