Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

11 июлда кундуз куни об-ҳаво қандай бўлади?

11 июлда кундуз куни об-ҳаво қандай бўлади?

Фото:«Xabar.uz»

11 июл кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, факат кечқурун Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечқурун вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-35° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с гача тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 21-26° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг