Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2022 йилда Россияни 15 минг нафар миллионер тарк этади

2022 йилда Россияни 15 минг нафар миллионер тарк этади

Фото: Ruposters

2022 йилда Россияни 15 минг нафар миллионер тарк этади, деб хабар берди Bloomberg.

Henley&Partners экспертлари шундай прогноз қилишмоқда.

Миллионерларни энг кўп жалб қилган мамлакат эса бу йил Бирлашган Араб Амирликлари бўлади — тахминан 4 минг нафар миллионер, асосан рус бойлари.

Пули кўплар Амирликларга кетишмоқда, ўз бизнесини очиб, сармоя киритишмоқда. БАА бевосита россиялик миллионерларни кўпроқ жалб этаётганига сабаб: солиқ ставкалари паст, тўғридан-тўғри санкциялар йўқ, араб амирларининг бошқа мамлакатлар қўйган чекловлар билан иши йўқ.

Шунисиям борки, Дубайдаги аксарият халқаро банкларнинг филиаллари янги мижозларни синчиклаб текширишга ўтган, тўловларни ўтказишда қийинчиликлар туғилиши табиий. Аммо бу араб диёри: кичикроқ банклар рус миллионларини ўзига оғдириш пайида. Улар учун ҳам санкция хавфли, бироқ иштаҳа овқат пайтида келади — минглаб миллионерларнинг миллиардлари ҳақида гап кетяпти, ахир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг