Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2022 йилнинг энг яхши спортчиси — GQ талқини

2022 йилнинг энг яхши спортчиси — GQ талқини

Фото: RedBull.com

«Формула-1»нинг икки карра чемпиони Макс Ферстаппен, GQ журнали талқинига кўра, 2022 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Нидерландиялик пойгачи 16 ноябр куни махсус гала-оқшомда тақдирланади.

Жорий мавсумда Ферстаппен «Формула-1»даги фаолияти давомидаги иккинчи чемпионликка эришди. Эътиборли томони, у бу йилги мавсумнинг 22 тадан 18-босқичи — Япония Гран-присидаёқ чемпионликни қаторасига иккинчи маротаба нишонлади.

Red Bull Racing пойгачиси мавсум давомида ғалаба қозонилган босқичлар сони бўйича ҳам рекорд ўрнатди — жами 14 та. Ферстаппен шу тариқа олдинги рекордчилар — Михаэл Шумахер ва Себастян Феттел (13 тадан ғалаба)дан ўзиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг