Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

21 ёшли йигит қарз сабаб қариндошини ўлдирди

21 ёшли йигит қарз сабаб қариндошини ўлдирди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 27 октябрь куни соат 22:00 да фуқаро 21 ёшли З.И. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани «Ўртақўрғон» қишлоғида яшовчи қариндоши 24 ёшли Ж.Э.нинг яшаш уйига бориб, 170 000 сўм қарзини сўраб, у билан ўзаро жанжаллашиб қолади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, йигит жанжал давомида Ж.Э.га ошхона пичоғи билан турли кўринишдаги тан жароҳатлари етказган.

Фуқаро Ж.Э. тиббий ёрдам кўрсатиш учун ота-онаси томонидан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо у олган тан жароҳатлари оқибатида ташқи қон кетиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилигидан шифохонада вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида бир дона, ёғоч дастаси узунлиги 11 см., тиғининг узунлиги 14 см. бўлган ошхона пичоғи ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг