Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3 ойда 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилар жарима баллари олган – ЙҲХХ

3 ойда 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилар жарима баллари олган – ЙҲХХ

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати уч ой давомида 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилар жарима баллари олганини маълум қилди.

Ҳайдовчиларга қўлланилган жарима баллари таҳлилига кўра, июнь-август ойларида:

  • 5 баллгача жарима тўплаган ҳайдовчилар 4 нафарни;
  • 4 баллгача жарима тўплаганлар 14 нафарни;
  • 3 баллгача жарима тўплаганлар 129 нафарни;
  • 2 баллгача жарима тўплаганлар 4 минг 976 нафарни;
  • 1 баллгача жарима тўплаганлар 63 минг 974 нафар ҳайдовчини ташкил қилган.

Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга туширилгандан буён 9 миллион 325 мингдан ортиқ ҳайдовчи умуман жарима баллари олмаган.

ЙҲХХнинг таъкидлашича, ўтган уч ой давомида қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сезиларли даражада камайган.

Жумладан, июнь-август ойларида 167 мингта қоидабузарлик аниқланган бўлиб, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан (285 мингта) 58 фоизга камайган. Шунингдек, бу даврда ҳайдовчи айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2024 йилдаги 531 тадан жорий йилда 338 тагача, яъни 36 фоизга қисқарган.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий йилнинг 1 июнь санасидан бошлаб ишга туширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг