Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

48 ёшли маҳалла раиси 17 ёшли қизга маҳалла биносида шилқимлик қилди

48 ёшли маҳалла раиси 17 ёшли қизга маҳалла биносида шилқимлик қилди

Фото: Xabar.uz

Марғилон шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раиси бўлган эркак қизга бўйи ўсмай қолаётганини айтиб, машқ ўргатиш баҳонасида шилқимлик қилган. У қизнинг белидан ушлаб, юзидан ўпмоқчи бўлган.

Марғилон шаҳрида ёш қизга шаҳвоний шилқимлик қилган маҳалла раиси маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Kun.uz танишган суд қарорида келтирилишича, 1977 йилда туғилган И.Р. Марғилон шаҳридаги “Хўжа порсо” МФЙ раиси лавозимида ишлаб келган. У 2025 йил 7 июн куни соат 14:00 да МФЙ биносида 2007 йилда туғилган М.М.га шилқимлик қилган. Раис қизга унинг бўйи пастлиги ва бўйни букилиб қолаётганини айтиб, хоҳишига зид равишда машқ қилдириш баҳонасида белидан ушлаган. Сўнгра икки қўлини елкасига қўйдирган ҳолда оёқларини осилтириб, юзидан ўпмоқчи бўлган.

И.Р. судда ўзининг ҳуқуқбузарлик ҳаракатларига қисман иқрор бўлган ва қизнинг соғлигидан қайғурганини билдирган.

2025 йил май ойидан буён маҳалла раиси лавозимида ишлаб келаман. М.М. компютер хизмати билан боғлиқ ишларда кўмаклашиши учун ишга қабул қилинган. У асосан кун давомида компютер олдида ўтириб ишлагани, қолаверса, бўйи пастлиги сабабли унинг соғлиғи ҳақида қайғуриб, унга турли жисмоний машқларни ўргатмоқчи бўлдим. М.М. қаршилик қилмади.

2025 йил 7 июн куни М.М. бели ва бўйни оғриётганидан шикоят қилгани учун хизмат хонасида унга жисмоний машқ қилишни ўргатдим. Хусусан унинг қўлини елкасига қўйдирган ҳолда оёқларини осилтириб, ўзимни ортга ташлаб, машқ қилдирдим. У машқ ёққанини айтди.

2025 йил 22 июн куни унинг онаси телефон қилиб, қизига тегажоғлик қилганликда айблади. Аслида М.М.га ўша куни, ундан бошқа кунлари ҳам шилқимлик қилмаганман, унинг қўли ва белидан бошқа аъзосига тегинмаганман”, деган раис ўз кўрсатмасида.

Жабрланувчи М.М. эса маҳалла раиси ўзини меҳрибон қилиб кўрсатиб, турли жисмоний машқларни қилишга ўргатмоқчи бўлганини айтган.

Қаршилик қилган бўлсам-да, алдаб белимдан ушлади ва ортга эгилишга мажбур қилган ҳолда машқ қилдирди. Ушбу машқ ёқмаганини айтсам ҳам раис фойдаси тегишини айтиб, 5-6 марта такрорлади. Бу орада унинг хонасига қоғоз олиш учун кирганимда “юзингда холинг бор экан, шу ерингдан ўпайми?” деб тегажоғлик қилди. Унинг ҳаракатларидан уялиб, кўчага чиқиб кетдим”, деган қиз судда.

Суд қарори билан маҳалла раиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (шаҳвоний шилқимлик) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг