Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

6 млрд сўмлик фестивал бўйича текширув бошланди

6 млрд сўмлик фестивал бўйича текширув бошланди

Андижондаги фестивалга 6 млрд сўм ажратилмоқда. 

Антикоррупция агентлиги Хонободдаги фестивалга ажратилаётган миллиардлар юзасидан ўрганиш бошлади. 

Андижонда августда бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” фестивали учун 6 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган. Тадбирга чақирилаётган Мустафа Сандал, Араш, In-Grid, Алиша Чинай ва Arabesque гуруҳига 5 млрд сўмдан ортиқ гонорар ажратилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги “пуллар ўзини оқлайди”, дея изоҳ берган. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивал бир неча йилдан бери ўтказиб келинади ва ҳудудни ривожлантириш мақсадида ўтказилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг