Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«6 ойдан бери маошсиз ишлаяпмиз» — Қурилиш вазирлиги Шаҳрисабздаги коллежга эътибор қаратадими?

«6 ойдан бери маошсиз ишлаяпмиз» — Қурилиш вазирлиги Шаҳрисабздаги коллежга эътибор қаратадими?

Иллюстратив фото

Шаҳрисабз туманидаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари 6 ойдирки маошсиз ишламоқда. Бу ҳақда исмини ошкор қилишни истамаган ўқитувчилардан бири маълум қилди.

Таълим тизимидаги ислоҳотлардан сўнг тақдири мавҳум томонга ўзгарган касб-ҳунар коллежлари ўз ходимларининг ижтимоий ҳимоясига деярли қайғурмай қўйгандек... Бу мавҳумликдан сўнг кўпчилик коллежларни тарк этгани ҳам ҳақиқат.

Хуллас, қолган устозлар фидойилик билан таълим муассасасини тарк этмаган бир пайтда уларга маошлар берилиши тўхтатиб қўйилгани ёмон.

Манбанинг айтишича, декабр ойида таълим даргоҳи Қурилиш вазирлиги тасарруфига ўтказилган. Айтилишича, мулкчилик шакли бошқа тузилмага ўтказилганидан сўнг ўқитувчи ва ходимларга компенсация ҳам тўлаб берилмаган. Коллеж раҳбарияти томонидан коррупцион ҳолатларга ҳам йўл қўйилгани айтилмоқда.

Қурилиш вазирлиги тузилмасида 2та институт, 14та коллеж ва 3та техникум мавжуд. Мақсад – шундоқ ҳам оқсаётган қурилиш соҳаси учун малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш.

Шаҳрисабздаги коллежда 50 нафар ўқитувчи ва ходимлар фаолият юритишади. 162 нафар ўқувчи 12та йўналишда касб-ҳунар сирларини ўрганади.

Қурилиш вазирлиги бу масалага бефарқ бўлмаслигини, ўқитувчилар маоши бўйича юзага келган ҳолат бартараф этилишини кутиб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг