Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

708 минг долларлик «хомхаёл»: ғиждувонлик раҳбарнинг фириби ресторанда фош бўлди

708 минг долларлик «хомхаёл»: ғиждувонлик раҳбарнинг фириби ресторанда фош бўлди

Иллюстратив фото

Бухоро вилоятида тақиқ остидаги катта ер майдонини сотишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев маълум қилди.

Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи Р.Ш. (52 ёшда) ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖга тегишли, қарздорлиги сабабли хатланган ва сотилишига тақиқ қўйилган 380 гектар нотураржой ер майдонини 700 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган.

Бундан ташқари, Р.Ш. фуқаро Х.П.га мазкур ер майдонида замонавий коттежлар барпо этиш учун қурилиш соҳасида ишловчи танишлари орқали тегишли ташкилотлардан рухсатномалар олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига қўшимча равишда 8 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган. Жами талаб қилинган маблағ 708 минг АҚШ долларини ташкил этган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи Бухоро шаҳридаги ресторанлардан бирида 8 минг АҚШ долларини бўнак сифатида олган вақтда далилий ашёлар билан ушланган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Р.Ш.нинг муқаддам жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан ҳам бир неча бор судлангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси (фирибгарлик), 211-моддаси (пора олиш) га асосан, жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг