Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

8 йилдан буён фаолият юритиб келган йирик наркодўкон фош қилинди

8 йилдан буён фаолият юритиб келган йирик наркодўкон фош қилинди

Жорий йилнинг август-сентябр ойларида божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирлар натижасида 2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган, 4 минг нафар фаол обуначиси бўлган «Deadpool» номли Марказий Осиёдаги йирик телеграм наркодўконнинг йирик тарқатувчилари қўлга олинди.

Жумладан, 2025 йил 31 август куни Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилояти Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда қирғиз-ўзбек давлат чегарасида Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига «Deadpool» наркодўкон куратори «Warren Buffett» топшириғига асосан Қирғизистондаги наркодўкон ишчиси омбор мудири томонидан улоқтирилган 2 бўлакда кўк рангли скотчларга ўралган 602 грамм «алфа-ПВП» синтетик гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистон Республикаси фуқароси қабул қилиб олаётганида қўлга олинди.

Суриштирув давомида ушбу шахс 2023 йилдан буён наркодўкон ишчиси эканлиги, йилига ўртача 20 кг ёки 100 минг доза, сўнгги 3 йилда жами 50 кг  ёки 250 минг доза синтетик наркотиклар тарқатганлигини маълум қилган.

Бундан ташқари, 2025 йил 10 сентябр куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида ўтказилган «назорат остида етказиб бериш» тезкор-қидирув тадбирида 2 нафар фуқаролар «Deadpool» наркодўкон куратори «Warren Buffett» топшириғига асосан Россиядаги наркодўкон ишчиси омбор мудири томонидан бериб юборилган, муқаддам Тошкент вилоятида жойлашган «Навоий» чегара божхона постида аниқланган аккумулятор ичига хуфиёна яширилган 20 дона қора изолентага ўралган 492,2 грамм «клефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олаётганларида қўлга олинди.

Суриштирув жараёнида ушбу 2 нафар шахс 6 ойдан буён наркодўкон ишчиси эканликлари, ҳар бири ойига ўртача 0,5 кг ёки 2,5 минг доза, 6 ойда эса 2,5 кг ёки 12,5 минг доза синтетик наркотиклар тарқатганликларини маълум қилишган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган йирик тарқатувчи шахсларнинг ҳар бирида камида 10 нафардан ортиқ «закладчик»лари яъни майда тарқатувчилари бўлиб, улар томонидан тарқатиш ва кўмиш нуқталари сифатида Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларидаги истироҳат боғлари ва таълим муассасалари атрофлари танлаб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди. 

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг