Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

9 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази эртага, 9 октябрь куни кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Тошкент шаҳри. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 15-17° бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.

Бухоро ва Навоий.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё. 
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона. 
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. 
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг