Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин ўртасида 23 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, мулоқот давомида Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва турли соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ёндашувлар солиштирилди.

Шунингдек, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин кириб келаётган янги 2023 йил муносабати билан бир-бирини табриклади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг