Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдуқодир Тошқулов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Абдуқодир Тошқулов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

«Синдзо Абэ Япония тарихида энг узоқ муддат Бош вазир лавозимида фаолият юритган ва мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб бўлган.

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлишда ҳам марҳумнинг хизматлари катта ҳисобланади», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида 67 ёшида вафот этди.

Абэ мамлакат ғарбидаги Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида нутқ сўзлаётганида қўлбола қуролдан унга қарата ўт очилган.

Тэцуя Ямагами воқеа жойида қўлга олинган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония Императори Нарухито ва Бош вазири Фумио Кисидага ҳамдардлик йўллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг