Адлия вазири: «Туҳмат ва ҳақоратда айбланиб, 41 минг киши жавобгарликка тортилди»
Тошкентдаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан Адлия вазири Русланбек Давлетов журналистлар, блогерлар ва айрим нашрлар томонидан инсон шаънини ҳурмат қилиш масаласига етарли даражада эътибор қаратилмаётгани ва айбсизлик презумпцияси масаласига тўхталиб ўтди. Вазир барча ОАВ вакиллари ва блогерларни тасдиқланган, аниқ маълумотни тарқатишга чақириб, жорий йилнинг биринчи ярмида 41 минг 841 фуқаро туҳмат ва ҳақоратда айбланиб, жавобгарликка тортилганини таъкидлаб ўтди.
Мазкур рақам 2017 йилда 37 минг 805 тани ташкил этган.
Ушбу тадбирда, шунингдек журналистларга вазирлик томонидан тайёрланган «Ислоҳотлар даврида омммавий ахборот воситалари: ахборот трансфорамцияси ва касб этикаси муаммолари» қўлланмаси ва видеоролик тақдим этилди. Мазкур қўлланмада журналист этикаси, фейк маълумотлар, журналист хатоси, унинг воқеаларни ёритишда қонун-қоидаларга риоя этиш масаласи ва ҳоказолар ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter