Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аэрокосмик маълумотлар орқали назорат кучайтирилади

Аэрокосмик маълумотлар орқали назорат кучайтирилади

“Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–177-сон, 26.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (Агентлик) томонидан қуйидаги ҳолатларни аниқлаш мақсадида йилига камида 3 марта давлат космик мониторинги ўтказилади:

  • геология соҳасида – ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, шу жумладан, рухсатномада кўрсатилган ҳудуддан ташқарига чиқиш;
  • ер муносабатлари соҳасида – ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда уларда бино ва иншоотлар қуриш;
  • экология соҳасида – мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш, шунингдек, ноқонуний янги чиқинди зоналари вужудга келиши.

 2026 йил 1 мартдан белгиланган ваколатли органлар ўзи аниқлаган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича маълумотларни онлайн равишда тегишли контурлар кесимида рақамли кўринишда интеграция орқали SGM платформасига тақдим этиб боради.

Бунда маълумотлар огоҳлантириш берилгани, ҳуқуқбузарлик бартараф этилгани, ҳужжатлар прокуратура ва суд органларида кўриб чиқилаётгани тўғрисидаги белгиларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг